Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
2025 йил 17 май куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 72 ёшга тўлди. Президент матбуот хизмати нега ушбу сана алоҳида ажратилмаслигини айтди.

Фото: Ақорда
Ақорда матбуот хизматига кўра, Тўқаев бу санани алоҳида ажратмайди. «Чунки унинг оиласида на болалар, на ота-оналарнинг туғилган кунлари нишонланмаган. Шу сабабли ҳеч қандай тантанали тадбирлар режалаштирилмаган», дейилади хабарда.
Шунга қарамай, анъанага кўра, ушбу кунда Қозоғистон президентини турли давлатлар раҳбарлари табриклаши кутилмоқда.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига илк бор 2019 йил 20 март куни, Нурсултон Назарбоев истеъфосидан сўнг, вақтинчалик президент сифатида тайинланиб, 2019 йил 9 июнь куни ўтказилган сайловда расман президент этиб сайланди.
2022 йил бошида мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган «Қонли январь» воқеалари юз берди. Тўқаев бу инқирозни кучишлатар тизимлар орқали бостириб, давлат хавфсизлигини тиклаш чораларини кўрди.
2022 йилнинг 20 ноябрида бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловида у иккинчи муддатга сайланди. Бу сайловда Қозоғистонда янги конституциявий ўзгаришларга мувофиқ етти йиллик ягона президентлик муддати жорий этилди.
2024 йил сентябрь ойида Остонадаги халқаро форумда нутқ сўзлаган Тўқаев ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда халқ томонидан ёлланган президентга 7 йил муддат етарли эканини айтган эди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эстонияда икки молдовалик диверсия учун қамалди
Жаҳон | 15:24
-
Санкт-Петербургда мигрантлар учун такси ва куриерлик соҳасида ишлаш тақиқланмайдиган бўлди
Жаҳон | 15:12
-
#SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз!
Ўзбекистон | 15:00
-
Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди
Ўзбекистон | 14:47
Мавзуга оид

20:13 / 01.07.2025
Қозоғистоннинг Россия билан чегарасида юк машиналари тўпланиб қолди

20:14 / 30.06.2025
Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

19:42 / 30.06.2025
Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири 9 йилга қамалди

17:57 / 28.06.2025