Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Москвада Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди
Учрашувда миграция тартиб-таомилларини тезлаштириш чора-тадбирлари ва патентларни расмийлаштириш босқичларининг бир қисмини Ўзбекистон ҳудудига кўчириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Москвага ташриф якунида Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди, бунда савдо, инвестициялар, меҳнат миграцияси ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Товар айирбошлаш ҳажми ортиб бораётгани, қўшма лойиҳалар, энг аввало, саноат ва энергетика соҳаларида фаол илгари сурилаётгани алоҳида таъкидланди. Миграция тартиб-таомилларини тезлаштириш чора-тадбирлари ва патентларни расмийлаштириш босқичларининг бир қисмини Ўзбекистон ҳудудига кўчириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашувда минтақалараро ҳамкорлик ва янги таълим ташаббусларини амалга ошириш, жумладан, олий ўқув юртларининг янги филиалларини очиш ва МИСиС муҳандислик мактабини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди. Ўзаро ишонч ва очиқлик руҳида ўтган суҳбат ҳамкорликда амалий натижаларга эришишга томонларнинг интилиши қатъий эканлигини тасдиқлади.

«Кўрсатилган меҳмондўстлик учун Россия томонига самимий миннатдорлик билдираман», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналига.
Аввалроқ Саида Мирзиёева Москвада Россия президенти администрацияси расмийлари билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди
18:49 / 04.06.2026