Буюк Британияда рассом Уилям Тёрнерга тегишли бўлган картина топилди, у ҳақида деярли бир ярим аср давомида ҳеч қандай маълумот бўлмаган, деб ёзади BBC.

Қайд этилишича, The Rising Squall сурати мойбўёқда чизилган. Унда Бристолдаги Ҳот-Уэллс иссиқ булоғи бўронли пейзаж фонида тасвирланган. Бу Тёрнернинг энг биринчи ишларидан ҳисобланади — рассом уни 17 ёшида чизган.

Карина илк бор 1793 йилда Қироллик академиясида кўргазмага қўйилган. 1858 йилгача полотнанинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмаган — охирги маротаба у Австралияда намойиш этилганди. 2024 йили картинани қайта тиклаш ишлари вақтида Тёрнернинг имзоси аниқланмагунига қадар, сурат британиялик рассомга тегишли эканини ҳеч ким билмаган. Экспертлар Тёрнернинг мойбўёқдаги энг биринчи иши — бу «Денгиздаги балиқчи» полотноси, деб ҳисоблаб келган.

Картина Лондоннинг Sotheby’s кимошди уйи орқали 28 июндан 1 июлга қадар кўргазмага қўйилади, кейин эса сотувга чиқарилади. Картина 300 минг фунт стерлингга баҳоланмоқда.