Жаҳон | 08:26 / 07.06.2025
3828
2 дақиқада ўқилади

Германиялик генерал: ЕИ АҚШнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини алмаштира олади

Вашингтон сотувчи бўлса ҳам, Европа Иттифоқи Украинага қурол сотиб олиш учун етарли маблағга эга бўлади, дейди Германия Мудофаа вазирлигида Киевни қўллаб-қувватлашни назорат қилувчи Кристиан Фройдинг.

Фото: DW

Агар Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатса, зарур «сиёсий ирода»га эга бўлган Европа Иттифоқи давлатлари бу таъминотни алмаштириш йўлини топа олади. Бу фикрни Бундесвер генерал-майори Кристиан Фройдинг 6 июн, жума куни чоп этилган Reuters агентлигига берган интервюсида билдирди.

Фройдинг Германия Мудофаа вазирлигида Россиянинг қўшни давлатга кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кўп ўтмай ташкил этилган Украина бўйича вазият марказини бошқаради. Бу бўлинма Германиянинг Украинага ҳарбий ёрдамини мувофиқлаштиради, у ҳажми бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

Кристиан Фройдинг Берлин ва Украинанинг бошқа иттифоқчилари Американинг Киевга берган ҳарбий ёрдамини қоплашга қодир эканига «қатъий амин». «Украинага қарши уруш бизнинг қитъамизда, Европа хавфсизлигига қарши ҳам олиб борилмоқда», — деди немис генерали. «Агар сиёсий ирода бўлса, Америка кўмагининг ўрнини босадиган воситалар топилади».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид