Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги 25 шаҳарда итларни кўчада сайр қилдириш тақиқланди
Қоидабузар фуқаролар жаримага тортилади. Шахсий транспортида итларни ташиганларнинг машинаси эса мусодара қилинади.
Эрон ҳукумати итларни кўчада сайр қилдириб юриш тақиқланган шаҳарлар рўйхатини кенгайтиришни давом этмоқда. Iran International’нинг ёзишича, бундай тақиқ аллақачон мамлакатнинг камида 25 та шаҳрида жорий этилган.
Қайд этилишича, итларни сайр қилдириш ва ҳатто уларни шахсий транспортда ташиш борасидаги тақиқ Теҳронда 2019 йилда жорий этилган. Бунга бўйсунмаганлар, жаримага тортилади, айрим шаҳарларда эса ит ташилган автомобил мусодара қилинади.
Эронда итларни сайр қилдиришни тақиқлайдиган умумий миллий қонун йўқ. Суд органлари фуқароларни тақиқни бажаришга мажбурлаш учун маҳаллий ҳукумат буйруқлари ва полиция ордерларидан фойдаланмоқда. Ҳукумат ўз фармонларида Жиноят кодекси ва мамлакат Конституциясининг турли моддаларига, жумладан, жамоатчилик ахлоқи, аҳоли саломатлигига таҳдид ва бошқаларга зарар етказишга оид моддаларга ҳавола беряпти.
Шаҳар расмийларининг ҳисоблашича, итларни сайр қилдириб юриш аҳоли саломатлигига ва умуман фуқаролар хавфсизлигига таҳдид уйғотади. Бундан ташқари, муниципалитет ҳукумати вакилларининг таъкидлашича, уй ҳайвони сифатида итларни боқиш — «ғарбга хос ҳаёт тарзига интилишни ифодалайди» ва шиа анъаналарини бузиш ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026