Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ахборот технологиялари йўналишида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот технологиялари йўналиши бўйича таянч мактаб этиб белгиланди.
«Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот технологиялари йўналиши бўйича таянч мактаб этиб белгиланди.
Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар 2 босқичли, педагог кадрлар 3 босқичли танлов асосида ишга қабул қилинади.
Филиалларга ўқувчилар таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.
Филиалларда ўқувчилар учун аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади.
Филиаллар замонавий талабларга мувофиқ пластик қопламали (HPL панел) синф столи, пластик қопламали эгри елимланган фанерали синф стуллари билан жиҳозланади.
Маълумот учун: президент фармони асосида 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилган.
Мавзуга оид
22:19 / 25.02.2026
Норвегия мактабларида мобил телефонларни тақиқлаш ижобий натижа берди
13:20 / 23.02.2026
Мактаб ва боғчаларда бахтсиз ҳодисалар ошди: 2025 йилда 20 та ҳолат
18:37 / 25.12.2025
Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаби ташкил этилади
21:00 / 08.10.2025