Дания ва Франция раҳбарлари Гренландия суверенитетини яна бир бор тасдиқлади
Франция президенти Эммануэл Макрон ва Дания бош вазири Метте Фредериксен оролга қўшма ташрифи чоғида Гренландия суверенитетига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Фото: Mads Claus Rasmussen/Ritzau Scanpix via AP/picture alliance
Франция президенти Эммануэл Макрон ва Дания бош вазири Метте Фредериксен 15 июн, якшанба куни Дания автоном вилоятининг пойтахти Нуук шаҳрига қўшма ташрифи чоғида Гренландия халқи билан бирдамлик ва унинг суверенитетига содиқ эканини билдирди.
«Аввало, мен Дания, Гренландия ва гренланд халқига Европа бирдамлиги ва Франциянинг қўллаб-қувватлаш хабарини етказмоқчиман», — дея Макрон сўзларини келтиради dpa. Франция раҳбари шундай давом этди: «Францияда ва Европа Иттифоқида ҳамма Гренландияни сотиб олиш ёки оддийгина тортиб олиш мумкин эмас деб ҳисоблайди».
Метте Фредериксеннинг айтишича, Макроннинг Гренландияга ташрифи Европа бирлиги ва ҳар бир давлатнинг демократия, эркинлик ва ҳудудий яхлитлиги ҳамда ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳимоя қилишдаги қатъияти кўрсаткичидир. Унинг қўшимча қилишича, «НАТО бўйича яхши иттифоқчилар» билан биргаликда минтақада хавфсизликни таъминлаш учун катта масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр. Копенҳаген, унинг сўзларига кўра, Арктикада хавфсизликни таъминлаш учун Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр, бироқ бу «ҳамкорлик, албатта, ҳурмат асосида амалга оширилиши керак».
Доналд Трамп иккинчи президентлик муддати бошида билдирган Гренландияни АҚШга қўшиб олиш истаги ҳақидаги баёнотлар фонида Макрон шу кунларда Канадада бўлиб ўтаётган «Еттилик гуруҳи» саммити чоғида Америка етакчиси билан музокаралар олиб бормоқчи эканини айтди. «Мен оптимистман, чунки провокация ва қарама-қаршиликларга эмас, балки ҳамкорликка асосланган яхшироқ келажакни қуриш йўли борлигига ишонаман», — дея хулоса қилди Франция президенти.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фермерларни янги жазо ва мажбуриятлар кутмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар баҳсига сабаб бўлди
Иқтисодиёт | 19:24
-
Таниқли турк ошпази Бурак Ўздемир Bektemir Residence’да ресторан очмоқда
Ўзбекистон | 19:00
-
Парижда 100 йиллик тақиқдан кейин Сенада чўмилишга рухсат берилди
Жаҳон | 18:52
-
«Афғонистонда тинчлик ва нормал давлатчилик бўлишига энг кўп интилаётган давлат – Ўзбекистон» — Камолиддин Раббимов
Ўзбекистон | 18:31
Мавзуга оид

18:52
Парижда 100 йиллик тақиқдан кейин Сенада чўмилишга рухсат берилди

14:23
Дания Ўзбекистонда биопротеин озуқа қўшимчасини ишлаб чиқаради

21:57 / 04.07.2025
Хитой Европа брендларига антидемпинг божларини жорий этди

22:35 / 03.07.2025