Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Россиянинг Эрон ва Исроил ўртасидаги воситачилигига қарши
Москванинг Теҳрон билан яқин ҳамкорлиги унинг Эроннинг Исроил билан урушида холис воситачи бўлишига тўсқинлик қилмоқда, дея ҳисоблайди Европа Иттифоқи. Бундан ташқари, Украинадаги уруш туфайли Россияда «нолга тенг ишонч кредити» бор, деди Еврокомиссия вакили.
Европа Иттифоқи Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлашиб бораётган можарода воситачилик қилаётганига қарши чиқди. 16 июн, душанба куни AFP Европа комиссияси вакили Анвар ал-Анунийга таяниб хабар беришича, Москва Теҳрон билан муносабатлари туфайли «объектив воситачи» сифатида ҳаракат қила олмайди. Унинг эслатишича, январ ойида Россия ва Эрон бошқа нарсалар қатори икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашни назарда тутувчи шериклик шартномасини имзолаган.
Бундан ташқари, Еврокомиссия вакилининг сўзларига кўра, Россия Украинага қарши тажовузкор уруш олиб бораётгани муносабати билан «нолга тенг ишончга эга» ва у бу уруш давомида «халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомини доимий равишда бузади».
Куни кеча АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон-Исроил можаросини ҳал қилишда Россия президенти Владимир Путиннинг эҳтимолий воситачилигига «очиқ» эканини айтди. «У тайёр. У менга бу ҳақда қўнғироқ қилди. Биз бу ҳақда узоқ гаплашдик», деди Оқ уй раҳбари ABC News телеканалига.
13 июнга ўтар кечаси Исроил Эрондаги нишонларга, жумладан Теҳрондаги объектлар ва ядро марказларига кучли зарбалар бера бошлади. Бу зарбалар кейинги кунларда ҳам давом этди. Оқибатда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондони Ҳусайн Саламий, Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Муҳаммад Бағирий ва бошқа бир қатор юқори мартабали генераллар, шунингдек, ядрошунос олимлар ҳалок бўлди. Эрон матбуотига кўра, Исроил ҳужумларида 220 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
10:45 / 08.06.2026