Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпиш ғоясини қўллаб-қувватлади
Эрон парламенти АҚШ ядровий иншоотларга зарба берганидан кейин Ҳўрмуз бўғозини ёпиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
Якуний қарор Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилиниши керак, деб хабар беради Press TV.
Ҳўрмуз бўғози Яқин Шарқдан нефт ва газ етказиб бериш каналидир.
22 июнга ўтар кечаси Америка етакчиси Доналд Трамп АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг учта ядровий объектига ҳужум қилганини маълум қилди. Асосий мақсад уранни бойитиш заводи Фордо эди.
Трамп Эроннинг асосий уран бойитиш иншоотлари «бутунлай ва тўлиқ вайрон бўлганини» айтди, гарчи Эрон Фордо заводига қисман шикаст етганини таъкидламоқда.
Ҳўрмуз бўғози Форс ва Уммон кўрфазлари орасида жойлашган бўлиб, шимолда Эрон, жанубда эса Уммон билан чегарадош. Бу Форс кўрфазидан очиқ океанга чиқиш учун ягона денгиз ўтиш йўли ҳисобланади. Дунё нефтининг қарийб 20 фоизи ва суюлтирилган табиий газнинг катта қисми Ҳўрмуз бўғози орқали ўтади.
Мавзуга оид
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон музокаралари қандай кетяпти?
17:48 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон якшанба куниёқ келишув меморандумини имзолаши кутилмоқда – ОАВ
08:34 / 12.06.2026