Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбаларини қоралади
Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
Хитой АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба беришини қоралайди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.
«Хитой АҚШнинг Эронга ҳужумини ва унинг Атом энергияси халқаро агентлиги назорати остидаги ядро иншоотларига ҳужумини кескин қоралайди. АҚШнинг бу ҳаракати БМТ низомининг мақсад ва тамойилларини жиддий бузади», — дея таъкидлади вазирлик.
Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳужуми Яқин Шарқдаги кескинликни янада кучайтирмоқда.
Пекин барча томонларни, хусусан Исроилни можарони ҳал қилиш учун музокаралар олиб боришга чақирди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин музокараларни осонлаштиришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026