Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
СБУ раҳбари: Зеленскийга суиқасднинг олди олинди
Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Киев "Жешув" аэропортида президент Володимир Зеленскийга навбатдаги суиқасднинг олди олганини билдирди.
Украина президент Володимир Зеленскийга навбатдаги суиқасднинг олдини олди. Бу ҳақда 23 июн, душанба куни "РБК-Украина" ва "Интерфакс-Украина" агентликлари иқтибос келтирган Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василий Малюк маълум қилди.
«Вазифа президент Зеленскийни "Жешув" аэропортида жисмонан йўқ қилиш эди. Бир неча вариант кўриб чиқилган. Улардан бири FPV-дрон, иккинчиси снайпер мажмуаси эди», — деди СБУ раҳбари.
Унинг версиясига кўра, Москва буйруғи билан суиқасдни собиқ ҳарбий, полшалик пенсионер тайёрлаган. «Полшалик ҳамкасбларимиз профессионал тарзда ишлади, бу бизнинг биргаликдаги ишимиз эди», — дея қўшимча қилди Малюк.
Москва унинг ўзини, ГУР раҳбари Кирилл Буданов ва Украина президенти девони раҳбарининг укаси Денис Ермакни ҳам ўлдириш ниятида эди, деди СБУ раҳбари.
Апрел ойида АҚШ Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда муҳим марказ бўлган Жешувдан Полшанинг бошқа ҳудудларига шахсий таркиби ва ҳарбий техникасини қайта жойлаштириши маълум бўлди. Қарор Полша ҳукумати ва НАТО бўйича бошқа иттифоқчилар билан келишилган.
Мавзуга оид
20:14 / 16.07.2026
Зеленский яна мудофаа вазирини алмаштирмоқда. Бу намойишларга сабаб бўлди
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
21:27 / 08.07.2026