Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24 июн куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.















