Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Telegram-ботида (@miit_tashqisavdo_bot) «Яқин Шарқ мамлакатларига экспорт билан боғлиқ муаммолар» деб номланган махсус бўлим очилди.
Ушбу бўлим орқали экспортчилар ва тадбиркорлар логистика, божхона расмийлаштируви, транзит, тўловлар ва бошқа ташкилий қийинчиликлар бўйича онлайн тарзда мурожаат юборишлари мумкин.
Бундан ташқари, республика экспорт штаби ҳузурида тун-у кун ишлайдиган Call-марказ ташкил этилган. Қуйидаги рақам орқали бевосита мурожаат қилиш мумкин: +998 71 238 52 52.














