Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) раҳбари Рафаэл Мариано Гросси Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчига учрашишни таклиф қилганини айтди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ва Эрон ўртасида ўт очиш тўхтатилишини эълон қилганидан сўнг, АЭХА бош директори X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Гросси Эрондаги вазиятга оид баёнотларни олқишлаганини таъкидлади ва шунингдек, АЭХА билан ҳамкорликни қайта тиклаш «муваффақиятли келишувга эришишнинг калити» эканини таъкидлади.

АЭХА раҳбарининг айтишича, у Аббос Арагчига мактуб йўллаб, бу ҳаракат Эрон ядро дастури бўйича узоқ вақтдан бери давом этаётган баҳсни дипломатик йўл билан ҳал қилишга олиб келиши мумкинлигини айтди. 

Гроссининг айтишича, у Эрон вазирига тез орада учрашув ўтказишни таклиф қилган.