Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил қирувчилари «Ҳизбуллоҳ»нинг Ливан жанубидаги объектига зарбалар берди
Исроил армияси баёнотида таъкидланишича, Буфур тепаликларида «Ҳизбуллоҳ» ўт очиш ва мудофаани бошқаришда фойдаланиб келган инфратузилма яксон қилинган.
Исроил қирувчи самолётлари Ливан жанубидаги Набатия шаҳри атрофига зарбалар берди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) маълум қилди.
Ливан Миллий янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Исроил авиацияси Али ат-Таҳир ўрмонли ҳудуди, Кафартабнит тепаликлари ва Юқори Набатия туманига бир қатор кучли авиазарбалар берган. Таъкидланишича, кучли портлашлар келтириб чиқарадиган вакуум ракеталардан фойдаланилган.
Биринчи ҳужумдан тахминан 10 дақиқа ўтиб, Исроил самолётлари худди шу манзилларга яна зарбаларни амалга оширган. Қурбонлар ва етказилган зарар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
Исроил армияси баёнотида таъкидланишича, Буфур тепаликларида «Ҳизбуллоҳ» ўт очиш ва мудофаани бошқаришда фойдаланиб келган инфратузилма яксон қилинган. Маълумотларга кўра, объект йирик ерости лойиҳаси таркибига кирган ва бутунлай ишдан чиқарилган.
Баёнотда қайд этилишича, ЦАҲАЛ «Ҳизбуллоҳ»нинг ушбу ҳудудда террорчилик инфратузилмасини тиклаш йўлидаги уринишини аниқлаган ва олдиндан зарба берган.
Исроил армияси мазкур объектнинг мавжуд бўлиши ва уни тиклашга уриниш Исорил ва Ливан ўртасида эришилган келишувни бузиш ҳисобланишини билдирган.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026