Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда кучли ёмғир оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Шунингдек, яна 27 киши жароҳат олган. Бунга асосан том ва деворларнинг қулаши ёки электр токи уриши сабаб бўлган.
Фото: Anadolu Agency
Покистоннинг Панжоб вилоятида кучли ёмғирлар ва кучли бўронлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда минтақавий қутқарув ва табиий офатларни бошқариш хизмати хабар берди.
Расмийлар маълумотларига кўра, кучли ёмғир давом этмоқда ва аллақачон бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлган. Аҳолидан эҳтиёт чораларига риоя қилиш сўралмоқда.
Таъкидланишича, икки эркак Жалем дарёсига чўкиб кетган, Окар ва Бахавалнагарда бир нафардан бола ҳолак бўлган, Музаффаргарҳда девор икки кишини босиб қолган, Ҳаневалда эса бир киши яшин уриши оқибатида вафот этган.
Xinhua агентлигига кўра, мамлакат бўйлаб 27 киши жароҳат олган. Бунга асосан том ва деворларнинг қулаши ёки электр токи уриши сабаб бўлган.
Табиий офатларга қарши курашиш бўйича минтақавий бошқарма раҳбари Ирфон Али Катианинг маълум қилишича, ноқулай об-ҳаво шароити 1 июлга қадар давом этади. Шунингдек, у аҳолини эҳтимолий оқибатларга тайёргарлик кўришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, июнь бошларида Ҳиндистонда кучли ёмғир 44 кишининг ҳаётига зомин бўлганди. Кучли ёмғирлар 1500 дан ортиқ қишлоққа ва 14 739 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказган.
Мавзуга оид
20:57 / 03.01.2026
Ўзбекистон ва Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
01:00 / 21.12.2025
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси яна 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди
19:48 / 13.12.2025
14 декабрда айрим ҳудудларда ёмғир ёғади
10:55 / 13.12.2025