Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади
Президент администрацияси раҳбари мамлакатдаги кўплаб ижобий ўзгаришлар айнан журналистлар меҳнати туфайли амалга ошаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади.
27 июн – Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади.
«Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири — эркин ва профессионал матбуотдир. Устувор қадриятларга содиқлигингиз ва ўқувчиларингиз-обуначиларингиз олдидаги масъулиятингиз учун ҳар бирингизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Жасоратингиз ва таҳририят сиёсатини, позициянгизни ҳимоя қилишга доимо тайёрлигингиз эътирофга лойиқ. Ўзбекистоннинг юксак мукофотларига сазовор бўлган барча журналистларни табриклайман — мамлакатимиздаги кўпгина ижобий ўзгаришлар айнан Сизнинг меҳнатингиз туфайли амалга ошмоқда. Раҳмат! Байрамингиз муборак бўлсин!», дейилади табрик сўзида.
Мавзуга оид
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026