Жамият | 18:14 / 28.06.2025
4075
1 дақиқада ўқилади

Халқаро қидирувдаги шахс Полшадан Ўзбекистонга қайтарилди

У Ўзбекистон ҳудудида фирибгарлик содир этганликда айбланмоқда.

Фото: Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси

Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси, Полшадаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамда ушбу мамлакатнинг тегишли идоралари ҳамкорлигида халқаро қидирувда бўлган фуқаро А.А Ўзбекистонга қайтарилди.

Элчихона хабарига кўра, A.A. Интерполнинг қизил циркуляри орқали қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида фирибгарлик содир этганликда айбланмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида, БАА полициясининг кўмаги билан қидирувда бўлган 12 нафар шахс Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид