Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирувга берилган, 1996 йилда туғилган Д.Е. Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олинди ва Ўзбекистонга депортация қилинди.
Бу Ўзбекистон ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида амалга оширилган.
ИИВ ушбу шахснинг ноқонуний ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар бўлса, яқин орадаги ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишини сўраган.







