2026 йил январ–июл ойларида жами 166 минг 893 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,1 минг нафарга ёки 17,7 фоизга ошган.

Сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
— саёҳат — 138 320 нафар;

— қариндошларни йўқлаш — 24 555 нафар;

— даволаниш — 2 016 нафар;

— хизмат юзасидан — 1 097 нафар;

— ўқиш — 905 нафар.