Глобал технология бренди HONOR бугун янги HONOR N рақамли серияларининг кейинги авлоди HONOR 400 сериясининг тақдимотини эълон қилди. Ушбу серия илғор 200МП Ултра-тиниқ AI камера, кўп функцияли AI таҳрирлаш воситалари, кучли 6000 мА·соатли кремний-карбон батарея ва 5000 нит ёрқинликка эга замонавий дисплей билан жиҳозланган бўлиб, доимий алоқада бўладиган янги авлодга ҳар куни илҳом олиш имконини беради.

Кучли ва кўп қиррали AI функцияларга бой камера

Фойдаланувчиларга ажойиб суратга олиш тажрибасини тақдим этиш мақсадида HONOR 400 инқилобий 200МП Ултра-тиниқ AI камера тизими билан жиҳозланган. Асосий 200МП AI камера 1/1.4 дюймли катта сенсор, ф/1.9 диафрагма ва OIS+ EIS иккиталик барқарорлаштириш тизимига эга бўлиб, ҳатто кам ёруғликда ҳам юқори аниқликни таъминлайди. 12МП 112° ултра-кенг ва макро камера кенг манзараларни суратга олади, 50МП селфи портрет камераси эса ф/2.0 диафрагма ва илғор портрет алгоритми орқали профессионал даражадаги, ёрқин ва жонли селфиларни тақдим этади. HONOR 400 сериясининг фотография имкониятлари такомиллашган AI HONOR Image Engine тизими билан кучайтирилган бўлиб, мобил фотографияни янги босқичга олиб чиқадиган сунъий интеллект инновацияларини таклиф этади. HONOR 400 саноатдаги биринчи асосий камера билан 30 баробаргача яқинлаштира оладиган телефото суратга олиш имкониятига эга смартфон ҳисобланади. AI Super Zoom функцияси фойдаланувчиларга табиат ёки шаҳар манзараларини 15х дан 30х гача бўлган фокус масофасида ажойиб тарзда кадрга олиш имконини беради.

Шунингдек, HONOR 400 серияси кундалик ижодкорликни ошириш учун илғор AI таҳрирлаш имкониятларини тақдим этади. Google Clounds’нинг  Vertex AI платформасидаги такомиллашган Veo 2 видео генератори ёрдамида фойдаланувчилар расмни видеога айлантириш орқали турли ижодий имкониятларни синаб кўришлари мумкин — бу функциялар айнан HONOR 400 сериясида илк бор намоён бўлади. HD Moving Photo функцияси жонли дақиқаларнинг энг муҳим уч сониясини сақлаб қолади, фойдаланувчиларга ушбу лаҳзаларни ижтимоий тармоқларда осон таҳрирлаш ёки улаш имконини беради. HONOR бу функцияни Moving Photo Collage функцияси билан янада такомиллаштирди — бу дунёда илк бора тақдим этилган функция бўлиб, 2 дан 9 тагача жонли суратларни битта ҳикояга айлантириб бирлаштириш имконини беради. Шунингдек, жонли суратларни турли қурилмалар экотизимида алмашиш имконияти фойдаланувчи тажрибасини янада силлиқ ва узвий қилади.