Жаҳон | 07:40 / 05.07.2025
3406
2 дақиқада ўқилади

Ню-Йорк мэри лавозимига номзод Трампнинг «Катта ажойиб қонуни»ни талончилик деб атади

Зоҳран Мамданийнинг айтишича, қонун жамиятнинг бой қатлами манфаати учун қабул қилинган.

Фото: REUTERS

Ню-Йорк мэри сайлови бўйича праймеризда ғолиб чиққан Демократик партиядан мусулмон номзод Зоҳран Мамданий АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган, аввалроқ президент Доналд Трампнинг сайловолди кампанияси давомида ваъда қилинган «Катта ажойиб қонун» лойиҳасини танқид қилди.

X ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотда Мамданий қонун лойиҳасини «талончилик» деб атаган.

Мамданийнинг айтишича, қонун жамиятнинг бойлар қатлами манфаати учун қабул қилинган.

«Трамп ва Конгрессдаги республикачилар АҚШ тарихидаги энг катта талон-торожликлардан бирини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. «Катта ажойиб қонун» деб аталмиш талончилик. Ва уни миллиардерлар синфи ва уларнинг сиёсатчилари олға сурмоқда», — дея таъкидлади сиёсатчи.

АҚШ Сенати томонидан маъқулланганидан кейин Вакиллар палатаси ҳам президент Доналд Трамп ваъда қилган солиқ имтиёзларини амалга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

«Катта ажойиб қонун» деб ном олган ҳужжат Конгресс қуйи палатасида 218 та овоз билан маъқулланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид