Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕК раҳбари: Молдованинг ЕИга қўшилиши барчани хавфсизроқ қилади
Европа Иттифоқи Молдованинг Европа келажагини қўллаб-қувватлайди, деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Кишинёвдаги саммитда. Унинг сўзларига кўра, бу барчани «хавфсизроқ, мустаҳкамроқ ва бирдамроқ» қилади.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Молдова-Европа Иттифоқи ўртасидаги биринчи икки томонлама саммитда Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши афзалликларини таъкидлади. «Агар Молдова Европа Иттифоқига қўшилса, биз ҳаммамиз хавфсизроқ, мустаҳкамроқ ва бирдам бўламиз», деди фон дер Ляйен 4 июл, жума куни Кишинёвда саммит очилишида.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Европа келажаги ва мустақилликка интилишини қўллаб-қувватлаш учун «Молдова томонида».
Бу Молдова учун бундай форматдаги биринчи тадбирдир. Саммитда Урсула фон дер Ляйендан ташқари ЕИдан Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта ҳам иштирок этди. Уларни мамлакат президенти Майя Санду тантанали маросим билан кутиб олди. Иштирокчилар орасида Молдова парламенти спикери Игор Гросу ва бош вазир Дорин Речан ҳам бор эди.
Кишинёв саммити якунлари бўйича эълон қилинган қўшма декларацияда «Копенҳаген мезонларига мувофиқ, ишончли ислоҳотлар ва қадр-қиммат тамойили асосида Молдованинг Европа Иттифоқига кириш жараёнини тез суръатда илгари суриш» мажбурияти тасдиқланди.
Мавзуга оид
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
10:40 / 18.06.2026