Мазкур унвон Пак Чан Шикка Ўзбекистон маданиятини Корея Республикасида кенг тарғиб қилиш, шу жумладан, 2025 йил Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги "Маданий алмашинув йили"ни юқори даражада ўтказиш мақсадида берилди.

Пак Чан Шикнинг тажрибаси ва фаолият олиб бораётган соҳасидан келиб чиқиб, унинг муҳим ва масъулиятли лавозимга тайинланиши Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди. Шунингдек, унинг икки халқ ўртасида маданий алмашинув, ўзаро англашув ва дўстликни мустаҳкамлашга қўшиши кутилаётган ҳиссаси беқиёс бўлиши таъкидланди.

Корея Республикаси халқаро маданий алмашинув фонди президенти Пак Чан Шик ўз навбатида, ушбу масъулиятли вазифа учун миннатдорлик билдирар экан, 2025 йилда "Маданий алмашинув йили"да режалаштирилган тадбирларни Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда самарали ташкил этишга ҳамда бир қатор муҳим янги маданий ва илмий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга барча куч ва салоҳиятини сафарбар этишини қайд этди.

Тадбир якунида биргаликда янги маданий тадбирлар режаси ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни юқори даражада ташкил этишга келишиб олинди.