Дастур Tashkent International University of Education (TIUE) билан ҳамкорликда амалга оширилади. Ўқиш бошланишидан олдин танловдан ўтган ўқитувчилар сўровномадан ўтадилар. Сўровнома натижаларига кўра, улар тайёргарлик даражаси ҳамда таълим тили (рус ёки ўзбек) бўйича 4 та гуруҳга ажратилади.

Иштирокчилар учун методистлар, техник координаторлар, модераторлар ва рақамли технологиялар соҳасидаги малакали мутахассислар иштирокида жонли интерактив онлайн машғулотлар ташкил этилади. Аттестация якунига кўра, ўқишни муваффақиятли тугатган иштирокчилар малака ошириш тўғрисидаги сертификатни қўлга киритадилар.

Лойиҳанинг асосий мақсади — ўқитувчиларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини Ўзбекистон таълим муассасаларининг ўқув жараёнига самарали интеграция қилишни қўллаб-қувватлашдир.

Бугунги кунда сунъий интеллект — рақамли трансформациянинг ажралмас қисмига айланган. Унинг воситаларини эгаллаш эса келажакдаги рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашнинг муҳим шарти ҳисобланади. АI1440 компаниямиз стратегияси ҳам, бутун Ўзбекистон рақамли иқтисодиётининг ривожланиши ҳам, янги IТ-ечимларни яратишга қодир бўлган ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга асосланган. IТ-мутахассисларининг янги авлодини шакллантириш эса бизнинг энг муҳим устувор вазифамиздир. Шу сабабли биз аввало уларни ўқитадиганлардан - ўқитувчилардан бошлаймиз”, — деди Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин.

ТIUE ушбу кенг қамровли лойиҳанинг бир қисми бўлишдан мамнун. Beeline Uzbekistan билан биргаликда биз сунъий интеллект соҳасида амалий кўникмаларни эгаллаш учун қулай онлайн-муҳит яратмоқдамиз. Бу рақамли таълим ва Ўзбекистоннинг IТ-мутахассисларини тайёрлаш йўлида муҳим қадамдир,” — дея таъкидлади ТIUE ректори Носир Ходжаев.

Дастурда давлат ва хусусий мактаблар, лицейлар, коллежлар ҳамда олий таълим муассасаларининг информатика ўқитувчилари иштирок этишлари мумкин. Иштирок учун иш жойидан маълумотнома талаб этилади.

Курсларга рўйхатдан ўтиш махсус форма орқали амалга оширилади.

Beeline Academy 2023 йилда йўлга қўйилган бўлиб, Beeline Uzbekistan дастлаб бу лойиҳага $150 минг сармоя киритган. 2023–2024 йилларда 50 нафар тингловчи — янги бошловчилар ва тажрибали мутахассислар — киберхавфсизлик бўйича ўқув курсларини тамомладилар.