Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уммон, Кувайт, Баҳрайн ва Қатарда "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" форуми бўлиб ўтди
Уммоннинг Asdaa Oman газетасида Ўзбекистон туризм қўмитаси раиси Умид Шодиевнинг сайёҳлик салоҳияти ва бўлажак туризм форумлари ҳақидаги мақоласи чоп этилди.
Мақолада мамлакат ташқи туризмини ривожлантириш, айни йўналишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги фаол сиёсат доирасида жорий йил 6-10 июл кунлари араб давлатларида қатор йирик тадбирлар ташкил этилганига урғу берилган.
Уммон, Кувайт, Баҳрайн ва Қатарда бўлиб ўтган "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" сайёҳлик форуми алоҳида таъкидланган.
"Форумнинг мақсади Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, йирик хорижий туроператорлар, инвесторлар ва давлат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик ўрнатишдир", – деб ёзган қўмита раиси.
Форум дастурига мувофиқ назарда тутилган тадбирлар бир неча асосий мавзу ва йўналишларни қамраб олди. ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар, маънавият ва маданий йўллар, пазандалик саёҳати, экологик ва тоғли йўналишлар ноёб манзилларни намойиш этади.
Мавзуга оид
11:22 / 23.03.2026
Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокати: етти киши вафот этди
20:13 / 19.03.2026
Исроил дунёдаги энг йирик газ конига зарба берди. Газ нархи кўтарилиб кетди
22:38 / 17.03.2026
Финалиссима-2026 бекор қилинди: Испания – Аргентина ўйини ўтказилмайди
19:08 / 14.03.2026