Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Миробод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 13 июл куни соат 18:06 да Миробод тумани Шайхун кўчасида таъмирланаётган бино ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга етиб борган ва ёнғин ўчирилган.

«Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Айтилган манзилда ёнғин тўлиқ ўчирилган бўлиб, ҳеч қандай қайта ёниш хавфи мавжуд эмас», - дейилади хабарда.

Шунингдек, бугун пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли уйда ҳам ёнғин чиқди.

Юнусободнинг 8-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 8-қаватида ёнғин юз бераётгани тўғрисидаги хабар Тошкент шаҳар ФВБга соат 18:35 да келиб тушган. Ёнғин орадан қарийб 40 дақиқа ўтгач ўчирилган.

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.