Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна уч ойга узайтирилди
Олий Рада мамлакатда ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 2025 йил 5 ноябргача узайтирди. Бу Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликнинг 16 марта узайтирилиши ҳисобланади.
Украина Олий Радаси мамлакатда ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни уч ойга — 2025 йил 5 ноябрга қадар узайтирди. Бу ҳақда депутат Ярослав Железняк хабар берди.
Ҳарбий ҳолатни узайтиришни ёқлаб 320 нафар депутат овоз берган, бир нафар депутат — «Европа бирдамлиги»дан Алексей Гончаренко қарши чиққан, яна 16 нафар депутат эса овоз бериш жараёнларида иштирок этмаган.
Сафарбарликни узайтиришни ёқлаб эса 304 нафар депутат овоз берган, Алексей Гончаренко яна қарши чиққан, «Халқ хизматкори» партияси депутати Георгий Мазурашу эса овоз беришдан тийилган.
Бундан олдин Олий Рада январ ойида ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини 2025 йил 6 августга қадар узайтиришга овоз берганди. Бу мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликнинг 16 марта узайтирилиши ҳисобланади.
Украинада ҳарбий ҳолат даврида сайловлар ўтказиш мумкин эмас. РФ ҳукумати бир неча Украина президентининг легитимлигини шубҳа остига олиб, Зеленскийнинг ваколатлари муддати тугаганини таъкидлаган.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026