Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 миллион кишига яқинлашди.
Статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил 1 июл ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли 37 859 698 кишини ташкил этмоқда.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган.
Шундан 18,8 миллион нафари аёллар, 19,1 миллион нафари эса эркаклардир. Мамлакат аҳолисининг 19,3 миллион нафари шаҳар жойларда истиқомат қилса, 18,6 миллион нафари қишлоқларда яшайди.











