Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашиб, мавжуд салоҳиятдан фаол фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзаро ҳамкорликнинг икки томонлама механизмларини, жумладан, Ўзбекистон-Сербия ҳукуматлараро комиссиясини тузиш, шунингдек, асосий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари, жумладан, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва тегишли ҳукуматлараро битимларни тузиш истиқболлари кўриб чиқилди.