Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Россиянинг 22 та банки ва режиссер Шахназаровга қарши санкциялар киритди
Европа Иттифоқи Россияга қарши янги 18-санкциялар пакети тафсилотларини расмий журналда эълон қилди. Бошқалар қаторида, 22 та банк ва таниқли россиялик режиссер чекловлар остида қолди.
Фото: AP
Россия ва Украина ўртасида давом этаётган уруш фонида, Европа Иттифоқи Россия Федерациясига қарши янги 18-чекловчи чоралар пакетини киритди. Тегишли ҳужжатлар 18 июл, жума куни кечқурун Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилди. Натижада Россияга қарши янги санкциялар кучга кирди.
Россиянинг яна 22 банки, танкерлари ва Россия Федерацияси суверен инвестиция жамғармаси - Россия тўғридан тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) чекловларга дучор бўлди. Европа Иттифоқи Россия нефти нархини бир баррел учун 47,6 долларгача пасайтирди ва «Шимолий оқимлар» билан ҳар қандай битимни тақиқлади.
Чеклов чоралари қўлланган банклар қаторига Т-Банк, "Санкт-Петербург" банки, Дом.РФ, "Яндекс-банк", Ozon Банк ва "Сургутнефтегазбанк" кирди. Улар SWIFT халқаро тўлов тизимидан узилмайди, бироқ уларга нисбатан транзакцияларни тақиқлаш қўлланади.
Таниқли россиялик режиссёр ва "Мосфильм" бош директори Карен Шахназаров, Вернадский номидаги Қрим федерал университети ректори Владимир Курянов, Қрим маданият вазирининг биринчи ўринбосари Олга Бурова ва Ҳудудларни ривожлантириш жамғармаси собиқ бош директори Илшат Шагиахметов ҳам санкцияларга учради.
Мавзуга оид
20:00 / 19.12.2025
Брюсселни «эгаллаган» тракторлар: Европа фермерлари нимадан норози?
09:47 / 19.12.2025
ЕИ Украина учун пул топди, лекин бу Россия активлари эмас
23:37 / 17.12.2025
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
13:29 / 12.12.2025