Жорий йилнинг 20 июл куни соат 22:57 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида автомобилда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушди.
Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 23:05 да етиб бориб, ёнғин соат 23:07 да ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.







