Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга июнда хориждан 1,1 млнга яқин сайёҳ келди
2025 йил апрелда Ўзбекистон биринчи марта бир ой давомида 1 миллиондан ортиқ хорижлик сайёҳни қабул қилди, май ойида эса янги рекорд ўрнатилди – 1,1 миллион сайёҳ. Июн ойида 1,1 миллионга яқин сайёҳ келди.
Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг апрел-июн ойларида Ўзбекистонга хориждан уч миллиондан зиёд сайёҳ келди.
Туризм қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқими ҳар ойда барқарор равишда бир миллион кишидан ошган. Бу нафақат мамлакатга бўлган қизиқишни тасдиқловчи тарихий натижа, балки туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини кўрсатувчи далилдир.
2024 йилнинг шу даврига нисбатан хорижлик сайёҳлар сони қарийб 20 фоизга кўпайгани соҳа учун катта ютуқ ҳисобланади. 2025 йил апрелда Ўзбекистон биринчи марта бир ой давомида 1 миллиондан ортиқ хорижлик сайёҳни қабул қилди, май ойида эса янги рекорд ўрнатилди – 1,1 миллион сайёҳ. Июн ойида 1,1 миллионга яқин сайёҳ келди.
Мавзуга оид
23:37 / 17.12.2025
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
11:52 / 16.12.2025
Статистика: Франция фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифи ошиб бормоқда
11:42 / 11.12.2025