Жорий йилнинг 21 июл куни тахминан соат 01:30 ларда Юнусобод тумани, 9-мавзе ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида 2002 йилда туғилган фуқаро Т.Р. шу уйнинг 9 қаватидаги деразадан ўзини пастга ташлаган ва кириш йўлагининг том қисмига урилиб, ерга тушган

Натижада фуқаро “БМЁЖ, БМЧ, чап ўмров суяги, ўнг кўкрак суяги, биринчи бел умуртқаси компрессион синиши 2,3-даража, травматик шок 2-даражаси” ташхиси билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирда бемор шифокорлар назоратида.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқаро 2024 йилнинг охиридан буён руҳиятида ўзгаришлар содир бўлиши бошлангани ва психолог-шифокор текширувларидан ўтказилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.