Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Ўш шаҳридаги Kiyiz Group масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сардор Салимов билан музокара ўтказди.
Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг водий вилоятларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Kiyiz Group корхонаси филиалини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Корхона раҳбари Сардор Салимов Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор, хусусан, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай инвестицион муҳит ва тақдим этилаётган имтиёзлардан яхши хабардорлигини маълум қилди. У, шунингдек, Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга ошириш учун ўзбекистонлик шериклар музокараларга тайёрлигини билдирди.
Kiyiz Group МЧЖ раҳбари билан Ўзбекистонда кигиз маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича корхона ташкил этишга келишиб олинди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни, хомашё манбалари ва тайёр маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:25 / 06.07.2026