Суҳбат чоғида меҳнат миграцияси ва бандлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг Сербияда бандлигини тартибга солишга қаратилган қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар шерикликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорликларини ва белгиланган йўналишларда келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини тасдиқлади.
















