Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилади:

  • Кўкдала туманидаги Кўкдала педагогика коллежи негизида касбий таълимнинг барча даражалари бўйича ўрта бўғин кадрлар тайёрлашга ихтисослашган Кўкдала туман 2-сон политехникумини  ташкил этиш;
  • собиқ Кўкдала педагогика коллежи ҳудудида жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси ҳамда унга туташ бўлган 0,5 га ер майдони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида қолдириш.

Белгилаб қўйилишича:

а) техникум Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги давлат касбий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда унинг фаолияти амалдаги касбий таълим ташкилотларини молиялаштириш тартиби асосида ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
б) 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб техникумга умумий ўрта таълим ташкилотининг 9- ва 11-синф битирувчилари белгиланган тартибда ўқишга қабул қилинади ва ўқув жараёни бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари асосида кундузги, кечки ва дуал таълим шаклида амалга оширилади.
в) техникумни сақлаш харажатларига 2025 йилда талаб этиладиган маблағлар Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетига ажратилган маблағлар доирасида, 2026 йилдан бошлаб эса давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

Техникумнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • иқтисодиёт тармоқларида ўрта бўғин кадрларига талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш;
  • ўрта бўғин кадрлар тайёрлашда ички ва ташқи меҳнат бозорида таклифларни ўрганиш ҳамда иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиш;
  • таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашни кенгайтириш;
  • кадрлар тайёрлаш жараёнига соҳа корхоналаридан амалиётчилар, олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
  • халқаро таълим дастурларини жорий қилиш орқали ташқи меҳнат бозори эҳтиёжи асосида кадрлар тайёрлашни кенгайтириш;
  • меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини қисқа муддатли касбларга ҳамда хорижий тилларга ўқитиш, бунда қисқа муддатли ўқув курсларини иш берувчилар талабига мувофиқ ташкил этиш;