Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий интеллект соҳасида АҚШ етакчи, Хитой иккинчи ўринда
Юз баллик тизимда АҚШ 77,97, Хитой 58,01, Буюк Британия 36,60 балл олди.
Фото: Alexander Koerner / Getty Images
Қўшма Штатлар сунъий интеллект (СИ) соҳасида етакчилик қилмоқда, Хитой иккинчи, Буюк Британия учинчи ўринда бормоқда. Бу ҳақда Хитой илмий-технологик ахборот институти ҳамда Пекин университети томонидан тайёрланган сунъий интеллект соҳасидаги инновациялар глобал индексида маълум қилинди.
Ҳисобот Шанхайда ўтказилган Сунъий интеллект бўйича жаҳон анжуманида тақдим этилди. Муаллифлар 46 мамлакатни 5та йўналишда 39та кўрсаткич бўйича ўрганиб чиқишган ҳамда уч даражали тизим бўйича баҳолашган.
Ҳисоботга кўра, АҚШ ва Хитой сунъий интеллект соҳасида бошқа мамлакатларни катта фарқ билан ортда қолдирмоқда. СИ учун чиплар ишлаб чиқарувчи компаниялар, юқори малакали мутахассислар ҳамда йирик СИ-моделларининг аксарияти ушбу давлатларга тўғри келади.
Юз баллик тизимда АҚШ 77,97, Хитой 58,01, Буюк Британия 36,60 балл билан баҳоланди. Шунингдек, Япония (33,77), Корея Республикаси (33,48), Германия (32,22), Сингапур (31,57), Франция (30,98), Канада (29,79) ва Ҳиндистон (29,41) юқори ўнталикдан жой эгаллади.
Мавзуга оид
21:30 / 19.05.2026
АҚШ болалар миясига салбий таъсир қилувчи машҳур озиқ-овқат бўёғини тақиқлади
17:20 / 19.05.2026
Советлардан қолган “ёдгорлик” – Кубадаги АЭС нега битмай қолганди?
11:00 / 19.05.2026
Трамп «араб давлатлари илтимоси билан» Эронга янги ҳужумни ортга сурганини айтди
09:41 / 19.05.2026