Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона режимида қайта ишланган маҳсулотни исталган постдан экспорт қилиш тизими йўлга қўйилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Экспортда энг катта захиралардан бири – дуккакли маҳсулотлар. Ҳар йили 450 миллион долларлик ловия, мош, тариқ ва нўхат экспорт қилинмоқда.
Бу экинлар пахта билан бир вақтда етилгани, ишчи кучи етишмагани учун ҳосилнинг 30 фоизи исроф бўлмоқда. Лекин бирорта ҳоким шу пайтгача янги экин ерларини кўпайтириш у ёқда турсин, тайёр ҳосилнинг ўзидан 150-200 миллион доллар экспорт бой берилаётганини ҳисоб-китоб қилмагани танқид қилинди.
Бутун дунёда фермерлар дуккакли экинларни махсус комбайн билан йиғиштиради. Шу боис Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан дуккакли экин экиш-йиғиш техникаларига 15 фоизгача субсидия берилиши, кредит ставкасининг 10 фоиздан ошган қисми қоплаб берилиши эълон қилинди.
Мутасаддиларга бир ойда ушбу тизимни йўлга қўйиш, йил охиригача 200 та бундай техникани олиб келиш топширилди.
Ўзимизда дуккакли маҳсулот етишмагани учун тадбиркорлар импорт қилиб, қайта ишлаб, реэкспорт қиляпти. Лекин экспортчилар республика ичида ташишга ортиқча харажат қилмоқда. Чунки амалдаги тартибга кўра, маҳсулот қайси чегара постидан кирса, экспорт ҳам ўша ердан бўлиши керак.
Шу муносабат билан Божхона қўмитасига божхона режимида қайта ишланган маҳсулотни исталган постдан экспорт қилиш тизимини йўлга қўйиш топширилди.
Мавзуга оид
09:30 / 22.06.2026
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
10:25 / 09.06.2026
Вақтинча олиб кирилган товарлар бўйича тўлов графиги жорий этилиши мумкин
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026