“Тошкент шаҳар сув таъминоти” хабарига кўра, ҳолат ўрганилганда ҳудудий нозир битта хонадонга бир неча бор қарзни ундириш учун келгани, аммо, бунинг уддасидан чиқолмагани аниқланган. Қарздор хонадоннинг ўзини сувдан узишга эса имкон бўлмаган.
Инспектор ўзбошимчалик билан йўлакдан бир неча хонадонга тортилган қувурни асосий тармоқдан узган. Бунинг натижасида сувдан қарздорлиги бўлмаган хонадонлар ҳам бир муддат сувсиз қолган ва ҳақли эътирозга сабаб бўлган.
Ҳолат қисқа муддатда бартараф этилган. Инспектор ҳолат такрорланмаслиги бўйича қатъий огоҳлантирилган.











