Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди
ФВВ қутқарувчилари Қамчиқ довонида ЙТҲга учраган ҳайдовчиларга ёрдам берди.
Фото: Видеодан кадр
Кеча, 30 июл куни соат 22:15 да А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Ушбу йўлда ҳаракатланган ISUZU русумли юк автомобилининг тормоз тизимидаги носозлиги туфайли ҳаракатланиб кетаётган IVECO русумли юк автомобили билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган ҳамда махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомобилларига амалий ёрдам кўрсатилиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
20:16 / 16.03.2026
«Ёмғир ва қорда ҳам фойдаланишга тайёр бўлади» – Тошкент-Андижон пулли йўли ҳақида нималар маълум?
22:00 / 15.03.2026