Кеча, 31 июл куни соат 12:58 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Наврўз кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг чордоқ қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 13:17 да етиб бориб, ёнғин соат 13:38 да қуршаб олинди, соат 13:59 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







