Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар ФВББ ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 24 октябр куни соат 1:33да шаҳар ФВББга Учтепа тумани Юсуф Саккокий кўчасида жойлашган турар жой мажмуасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 1:52 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг уй жиҳозлари зарарланган. Ҳодиса жойида бир кишининг жасади аниқланган.
Ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотларни аниқлаш бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

















