Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ мамлакатнинг Япониядаги элчихонаси ва Миграция агентлиги томонидан жасадни ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, марҳуманинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди ҳамда турмуш ўртоғига авиачипталар харид қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Элчихона консуллик ходими томонидан вафот этган фуқаронинг жасадини рейсга топширишдаги ташкилий ишларда кўмак кўрсатилиб, ушбу рейс билан Ўзбекистонга қайтаётган оила аъзолари аэропортда кузатиб қўйилди.







