Жорий йилнинг 3 август куни тунги соат 01:28 ларда Андижон тумани, Зангибобо маҳалласи, Учкўприк кўчаси, 48-уйда яшовчи Ў.У. 102 қисқа рақамига хабар бериб, уйининг олдида турган ўзига тегишли бўлган "Нексия-2" русумли автомашинасини собиқ поччаси А.Х. ўрталаридаги ўзаро оилавий келишмовчилик сабабидан ёқиб юборганини маълум қилган.

Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи аъзолари зудлик билан етиб бориб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан гумонланувчи шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.