Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин чиқди
Сирдарё туманидаги юк автомобилида содир бўлган ёнғин бўйича маълумот тақдим этилди.
Жорий йилнинг 4 август куни “112” қисқа рақами орқали келиб тушган хабарга асосан соат 20:04 да Сирдарё тумани, “Фурқат” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 879-кмда ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Натижада автомобилнинг двигател, салон қисми тўлиқ хамда тиркамаси (прицеп) қисман ёнган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 20:31 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғиндан инсонларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари кузатилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026