Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда дам олиш кунлари асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундуз кунлари +37…+40 даража атрофида, жанубда +42 даражагача кўтарилади.
8−10 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Жума куни ҳаво ҳарорати асосан кундузи +35…+37 даража, жанубда +40 даражагача бўлади. Синоптикларга кўра, бу август ойи биринчи ўн кунлигининг иқлимий меъёрига яқиндир.
Дам олиш кунлари ҳарорат кундуз кунлари +37…+40 даража атрофида, жанубда +42 даражагача кўтарилади.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, 10 августда республика шимолида баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +21, +23 даража, кундуз кунлари 8 августда +35…+37 даража, 9–10 августда +37…+39 даража бўлади.
Мавзуга оид
08:49 / 30.06.2026
Ўзгидромет: июл ойида Ўзбекистонда кучли иссиқлар кутилмоқда
15:36 / 29.06.2026
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда
12:27 / 26.06.2026
Ҳафта охирида ўзгарувчан ҳаво кузатилади
20:01 / 22.06.2026