Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда медузалар АЭС ишини тўхтатиб қўйди
Улар Шимолий денгизда ҳарорат кўтарилиши туфайли у ерга келиб қолишган.
REUTERS/Pascal Rossignol
Франция шимолидаги Гравлин атом электр станцияси фаолияти совитиш тизимларида медузалар тўпланиб қолгани сабабли тўхтатилди.
Насос станцияларининг филтрловчи барабанлари «оммавий ва кутилмаган» миқдордаги медузалар билан тўлгани сабабли учта реактор автоматик равишда тўхтаб қолди. Бир неча соатдан сўнг яна бир реактор қўлда ўчирилди.
Reuters манбаси маълум қилишича, филтрловчи насосларга зарар етмаган - уларни шунчаки тозалаш керак, шундан сўнг станция ўз ишини давом эттира олади. Оператор компаниянинг таъкидлашича, ҳодиса объект, ходимлар ва атроф-муҳит учун хавф туғдирмаган.
Тахминларга кўра, ҳодисанинг асл сабаби иқлим инқирози бўлиши мумкин. Станцияни совитиш учун сув Шимолий денгиздан келади. Сув ҳарорати кўтарилиши туфайли сўнгги йилларда АЭС атрофидаги пляжларда медузалар сони кўпайиши кузатилмоқда.
Гравлин АЭС Франциядаги энг йирик атом электр станциясидир. Унинг реакторларининг умумий қуввати 5460 мегаваттни ташкил этади.
Мавзуга оид
11:57 / 29.04.2026
АЭСларнинг “қайтиши” уранга талабни ва бу соҳага инвестиция заруратини оширмоқда — Худоёр Мелиев
09:38 / 29.04.2026
Дунёда нечта АЭС бор ва уларнинг биринчиси қаерда қурилган? Барчаси атом электр станциялари ҳақида
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
09:05 / 25.04.2026