Президент фармони билан Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётган, ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида жонбозлик кўрсатаётган, шунингдек, ўзининг муҳим илмий-амалий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари билан бизнес соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ишбилармон ва тадбиркорлар мукофотланди.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони билан

Абдуллоев Камол Талатович - Самарқанд шаҳридаги «Sam Antep Gilam» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Самарқанд вилояти

Исмоилов Абдулхошим Мамасобирович - Андижон туманидаги «Равон тараққиёт орзуси» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Андижон вилояти

Маматджанов Фарход Фахритдинович - «Uztex» тўқимачилик корхоналари гуруҳи директорлар кенгаши раиси

Хашимов Зафар Камилевич - Тошкент шаҳридаги «Anglesey Food» масъулияти чекланган жамияти кузатув кенгаши раиси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони билан

Рахманбердиев Гаппар - Тошкент кимё-технология институтининг целлюлоза ва ёғочсозлик технологияси кафедраси профессори

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Артикходжаев Жахонгир Абидович - Тошкент шаҳридаги «Akfa Group» компаниялар гуруҳи асосчиси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдурайимов Боходир Турсинович - Чортоқ туманидаги «Chartak Mineral Water» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Наманган вилояти

Бобожонов Дилшод Махмудович - Шофиркон туманидаги «Leichter Kamalak Textilien» қўшма корхонаси раҳбари, Бухоро вилояти

Мухторхонов Нуритдин Комолидинович - Паркент туманидаги «Meridian Tempo» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти

Руземухамедов Нурулла Суннатуллаевич - Олмазор туманидаги «N’medov» компаниялар гуруҳи таъсисчиси, Тошкент шаҳри