Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти Администрацияси раҳбари – Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Қасималиев билан учрашди.
“Мамлакатларимизни бирлаштириб турадиган энг асосий жиҳат — бу минтақада ҳамкорлик ва қўшничиликни мустаҳкамлашга қаратилган умумий интилишдир.
Марказий Осиё — қўшнилар бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган умумий уйимиздир ва бунга етакчиларимизнинг оқилона сиёсатлари туфайли эришилди.
Очиқ чегаралар, қўшма иқтисодий лойиҳалар, сувдан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш — бизда умумий мавзулар жуда кўп.
Президентларимиз томонидан эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишда Президент Администрациялари яқин ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олдик”, деб ёзди Мирзиёева Telegram'даги каналида.













